Европанинг икки давлати Бельгия ва Нидерландия ҳукуматлари Маас дарёси узра жойлашган ер участкаларини ўзаро алмашишга келишиб олишди. Бу чегараларни соддалаштириш мақсадида амалга оширилади, деб ёзмоқда Кун нашри.
Нашрнинг қайд этишича, давлат унча катта бўлмаган ер ҳудудларини бир-бирига тақдим этади. Бироқ бу тенг алмашув эмаслиги таъкидланмоқда. Нидерландия 3 гектар ер эвазига 16 гектар ерни қабул қилади. Расман бу ўзгаришлар 2018 йилда кучга кириши учун мамлакатлар парламентлари 28 ноябрда икки давлат ташқи ишлар вазирлари имзолаган шартномани тасдиқлашлари лозим.
Газетанинг ёзишича, икки давлатнинг Маас дарёси соҳилларидаги чегараси 1830 йили, Бельгия мустақилликка эришганида белгиланган. Аммо, 1961 йилда дарё ўзани кема қатновини қулайлаштириш мақсадида сунъий равишда тўғриланди. Бунинг натижасида қайиқ ёрдамида бир давлатдан иккинчисига чегараларни бузмасдан бориш мумкин бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди