Япониядаги 3та хусусий компания фазовий туризмни ривожлантириш бўйича қўшма корхона ташкил этишга келишиб олди. У 2023 йилнинг декабрида иш бошлаши кутилмоқда.
All Nippon Airways йирик авиаташувчиси ва HIS сайёҳлик оператори лойиҳани молия ҳамда ишчиларни ўқитиш орқали қўллаб-қувватлаш ниятида. Икки фазовий самолётни PD Aerospace венчур компанияси ишлаб чиқади. У Япониянинг JAXA аэрофазовий агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб боради.
Ҳар бир қурилма икки учувчидан ташқари яна 6 нафар сайёҳни қабул қилиши мумкин. Фазовий самолёт Ер узра 100 километр баландликка кўтарилиш имконига эга. Саёҳат 90 дақиқа давом этиб, фазовий туристлар беш дақиқа ичида вазнсизлик ҳолатига тушадилар. Бундай ғаройиб саргузашт учун эса 124 минг доллардан воз кечиш керак бўлади.
PD Aerospace компанияси исталган кишини вазнсизлик шароитида ишлашга ўргатувчи дунёдаги биринчи курслар очилиши ҳақида маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?