00:08 / 03.12.2016
6 362

Швецияда муздан ишланган меҳмонхона очилди

Швецияда муздан ишланган меҳмонхона очилди

Швецияда йил бўйи хизмат кўрсатадиган, муздан ишланган дунёдаги биринчи меҳмонхона очилди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

Icehotel 365 деб номланган бу меҳмонхона Турнеэльвен дарёси ёнида, Шимолий қутб айланасидан 200 км узоқликда жойлашган. Умумий майдони 195 квадрат метр бўлган меҳмонхонада 21 та хона, бар ва суратлар галереяси бор.

Муз меҳмонхонани яратиш учун Турнеэльвендан 30 минг литр сув керак бўлган. Уни яратишда бутун дунёдан ҳайкалтарошлар иштирок этган. Меҳмонхона йил бўйи хизмат кўрсатади: у иссиқ кунларда музлатувчи қурилмалар ёрдамида музлатиб турилади.

Муз меҳмонхона хоналари ичидаги ҳарорат 5-8 градус миқдорида ушлаб турилади. Меҳмонлар совқотиб қолмасликлари учун уларга иссиқ ётоқ қоплари берилади. Ушбу антиқа меҳмонхонада қолиш кунига 2450 швед крони туради.

Бу муз меҳмонхонаси 1989 йилдаёқ пайдо бўлган. Бироқ 2016 йилгача уни ҳар қишда бошқатдан барпо этишга тўғри келинган.

Россияда март ойида Камчаткада биринчи иглу-меҳмонхона очилганди. "Тоғли ҳудуд" деб номланган мажмуа тўлиқ қордан ясалган бир нечта меҳмонлар хонасидан иборат. Таъкидланишича, бу меҳмонхона 2 ҳафтада 50 ташриф буюрувчини қабул қилган.










arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда муздан ишланган меҳмонхона очилди