Сохта АҚШ элчихонаси фош этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сохта АҚШ элчихонаси фош этилди

Дунё 6-12-2016, 12:29 963
Сохта АҚШ элчихонаси фош этилди

Бу ҳақда “Ал-Жазира” телеканали хабар бермоқда. Сохта ташкилот икки қаватли бинода жойлашган бўлиб, бинонинг ташқи томонига АҚШ байроғи, ичида президент Барак Обаманинг портрети ўрнатилган бўлган.

Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, элчихона маҳаллий ва турк жиноий гуруҳлари томонидан бошқарилган. Элчихона ходимлари қиёфасини инглиз ва фламанд тилини биладиган Туркия фуқаролари яратган.

Сохта элчихона сохта ҳужжатларни расмийлаштириш, жумладан АҚШга виза, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома тайёрлаш билан шуғулланган. Ҳар бир ҳужжат учун 6000 АҚШ доллари ҳақ тўланган. Тинтув жараёнида ҳуқуқ тартибот органлари Ҳиндистон, ЖАР ва Шенген ҳудудига оид сохта визаларни топган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.