Обама Ироқда ИШИДнинг қандай пайдо бўлганини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обама Ироқда ИШИДнинг қандай пайдо бўлганини айтди

Дунё 7-12-2016, 12:01 958
Обама Ироқда ИШИДнинг қандай пайдо бўлганини айтди

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтоннинг Ироқда Саддам Ҳусайн тузумини ағдариш бўйича ҳарбий операция вақтида йўл қўйган хатолари ИШИД террорчилик гуруҳи пайдо бўлишининг сабабларидан бири бўлганини айтди.

Маълум қилинишича, Обама бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Макдил базасидаги террорчиликка қарши кураш ҳақидаги нутқида айтиб ўтди.

"Биз 2003 йилги бостириб киришнинг баъзи хатоларини такрорлашдан бош тортдик. Бу хатолар кейинчалик ИШИД номи билан танилган ташкилотнинг ўсишига туртки берган", деб айтди Обама.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Эштон Картер АҚШ бошчилигидаги коалиция қуролли кучлари ИШИД йўқ қилингандан кейин ҳам Ироқда ўз фаолиятини якунламаслиги кераклигини айтганди.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.