Америка ҳарбий денгиз кучларининг Гуантанамода (Куба) жойлашган қомоқхонаси АҚШ фаолиятидаги доғ ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама мамлакат ҳарбий ҳаво кучларининг Флорида штатида жойлашган Макдил базасидаги чиқишида айтиб ўтган.
Обаманинг тан олишича, “Гуантанамони ёпишнинг аллақачон вақти бўлган”. Аммо бу иш ҳамон бажарилмаган. Обама буларнинг барчасига АҚШ Конгрессини тўла айблади. Унинг сўзларига кўра, “АҚШ Кубада 60га яқин маҳбусни ушлаб туриш учун миллионлаб доллар пулни ҳавога совурмоқда”.
"Агар Конгресс ўз йўналишини ўзгартирмаса, тарих унга ўзининг аянчли баҳосини қўяди", - деди Обама. Америкалик етакчи “миллатга доғ бўлиб турган бу ҳолатни йўқ этиш учун” барча имкониятлардан фойдаланишини ваъда қилган.
Маълумот учун: Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йилда АҚШ президентларидан бири кичик Жорж Буш томонидан ташкил этилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)