Италия бош вазири истеъфога чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Италия бош вазири истеъфога чиқди

  • Дунё
  • 8-12-2016, 13:31
  • 648
  • Италия бош вазири истеъфога чиқди

    Италия бош вазири Маттео Рензи чоршанба куни истеъфо ҳақидаги аризасини мамалакат президентига тақдим қилиди. Бу ҳақда Reuters'га асосланиб Sof.uz хабар бермоқда.

    Европа Иттифоқи давлатларида сиёсий инқироз давом этадиган бўлди. Италияда ҳукумат раҳбарининг ўзгариши Британиянинг иттифоқдан чиқиши ва Доналд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланишидан кам бўлмаган даражадаги йил воқеаси сифатида эътироф этилмоқда.

    Ўтган ҳафта охирида Италияда Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича референдум ўтказилган эди. Референдумда Маттео Рензи мағлубиятга учраган ҳамда душанба куни истеъфо бериш ҳақида эълон қилган эди. Сиёсий инқироз суръатини пасайтиришга уринаётган мамлакат президенти Сержио Маттарелла бош вазирдан истеъфони кечиктириб туришини сўраган.

    41 ёшли Рензи бош вазир лавозимида 3 йилдан камроқ ишлади. Иқтисодий инқироздан қутула олмаётган мамлакатнинг конститустиясига ўзгартириш киритиш ва парламентни ислоҳ қилиш ҳақида Рензининг таклифлари Италия аҳолиси томонидан маъқулланмади.

    Бош вазирнинг аризасини қабул қилиб олган мамлакат президенти сиёсий партиялар билан маслаҳатлашиб олиши кераклигини эълон қилган. Маслаҳатлашувлар пайшанба куни Тошкент вақти билан кечки соат6 22:00да бошланиб, шанба куни оқшомгача якунига етиши кутилмоқда. Президент бош вазирдан сўнгги қарор қабул қилингунча ўз вазифасини бажариб туришини илтимос қилган.

    Италия парламентига сайловлар 2018 йилда бўлиб ўтиши лозим. Аммо мухолиф партиялар сайловни анча олдинроқ – 2017 йилнинг февральида ўтказилишини талаб қиляпти. Президент Сержио Маттарелли янги сайлов қонуни қабул қилинмасдан туриб ҳар қандай сайловлар ўтказилишига қарши эканлигини билдирган.

    Мамлакатнинг янги бош вазири парламентда энг кўп ўринга эга бўлган, Рензи бошчилик қилаётган Демократик партиядан бўлади. Янги ҳукумат таркибига мухолиф партиялардан вакиллар ҳам киритилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

    loading...