13:16 / 09.12.2016
7 168

Рио-де-Жанейро шаҳрига адашиб кириб қолган италиялик сайёҳ отиб ташланди

Рио-де-Жанейро шаҳрига адашиб кириб қолган италиялик сайёҳ отиб ташланди

Жанубий Америка бўйлаб саёҳат қилиб юрган италиялик турист Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри фавелаларига адашиб кириб қолиши натижасида отиб ташланди, деб хабар қилди "Kun.uz" нашри Рейтер агентлигининг хабарига таяниб.

Полиция ўлдирилган инсоннинг шахсини аниқлаган. Маълум бўлишича, 52 ёшли Роберто Барделла дўсти (у ҳам италиялик) билан мотоциклларда GPS бўйича ҳаракат қилишган. Бироқ ускуна эркакларни Рионинг энг қашшоқ ва жиноятчилар билан тўла мавзеларига бошлаб борди.

У ерда эса бир гуруҳ қуролланган шахслар туристларга қарата ўқ узишган ва уларни мотоцикллардан тушишга мажбурлашди. Барделла жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлган бўлса, дўсти қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейрода иқтисодий таназзул, ишсизликнинг ўсиши, бюджет етишмовчилиги сабаб гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахслар ва бошқа уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан шаҳарнинг баъзи бир туманлари тўлалигача эгаллаб олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рио-де-Жанейро шаҳрига адашиб кириб қолган италиялик сайёҳ отиб ташланди