23:56 / 10.12.2016
6 586

Сочида сўнгги 5 йил ичидаги рекорд даражада қор ёғди

Сочида сўнгги 5 йил ичидаги рекорд даражада қор ёғди

Сочида сўнгги 5 йил ичидаги рекорд даражадаги қор ёғиши кузатилди. Шанба куни эрталаб бошланган қор ёғиши кун охирига келиб 63 сантиметрни ташкил қилди, – дейилади шаҳар маъмуриятининг расмий сайтида.

“Сочи раҳбарининг биринчи ўринбосари Мугдин Чермит раҳбарлигида тезкорлик билан жойларда штаб яратилди. Кўчаларни тозалашга барча кучлар ташланди”, – дейилади хабарда.

Расмий маълумотга кўра, синовли учишни амалга ошириш учун трассалари очилган тоғ чанғи курортларида алоҳида иш олиб борилмоқда. Шаҳар маъмурияти ходимлари ҳамда кўнгиллилар учун керакли ашёлар тайёрланган, шунингдек, якшанба куни йўлларни тозаловчи қўшимча техника ҳам келиши режалаштирилган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

“Эртага кун илиши, ёмғир ва ер яхлаши кутилмоқда”, – дея қўшимча қилинади шаҳар маъмуриятининг расмий сайтида.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сочида сўнгги 5 йил ичидаги рекорд даражада қор ёғди