22:15 / 11.12.2016
7 603

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳозирча Ўзбекистонга ташриф режалаштирмаган. «Интерфакс»га таяниб Kun.uz ёзишича, у Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқоти вақтида Ўзбекистонга ташрифни амалга ошириш имкониятлари хусусида сўзлашган, аммо унинг режасида бундай сафар ҳозирча йўқ.

«Мен Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлайман. Биз у билан телефон орқали мулоқот қилдик ва ташриф ҳақида гаплашдик. Аммо ҳозирча Ўзбекистонга боришни режалаштирмаганман. Бу йил мен Ҳиндистон ва Россияга бораман. Келаси йилнинг январида Хитойга ташриф режалаштирилган», — деган Атамбаев журналистларга.

Атамбаевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамда ҳудуддаги барча мамлакатлар орасида дўстона қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш ўта муҳимдир.

Бундан бир неча кун олдин, баъзи манбаларда Атамбаев Ўзбекистонга ташриф режалаштираётгани, сафари давомида Самарқандга бориб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиши ҳақида хабар тарқалганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди