22:17 / 11.12.2016
5 913

Хитой пойтахтида ҳавонинг кучли ифлослангани туфайли кўчаларга чиқмаслик тавсия этилди

Хитой пойтахтида ҳавонинг кучли ифлослангани туфайли кўчаларга чиқмаслик тавсия этилди

Хитой пойтахтида икки кун давомида ҳавонинг сезиларли даражада ифлосланиши оқибатида юқори экологик хавф сақланиб қолади. Бу ҳақда Пекин экология маркази маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».

Ташкилотга кўра, 11 декабрь, якшанба куни RM2,5 зарраларининг ҳаводаги миқдори меъёрдагидан 10 баробар кўпайиши кузатилади. Мутахассислар шу куни ва эртасига кўчага чиқмасликни маслаҳат берди. Саломатлиги, айниқса юрак-қонтомир тизимида муаммолар бўлган кишиларга жисмоний зўриқишдан тийилиш тавсия этилган.

Тахминларга кўра, Пекинда ҳаво сифати 13–14 декабрь кунлари одатий ҳолатга қайтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой пойтахтида ҳавонинг кучли ифлослангани туфайли кўчаларга чиқмаслик тавсия этилди