01:43 / 12.12.2016
7 362

Сурия ҳукумати Пальмира жангарилар қўлига ўтганини тан олди

Сурия ҳукумати Пальмира жангарилар қўлига ўтганини тан олди

Сурия ҳукумати армия жангарилар сиқуви туфайли Пальмира шаҳрини тарк этганини маълум қилди, аммо яқин вақт ичида шаҳар устидан назоратни қайтадан қўлга киритишни ваъда қилди. Бу ҳақда «РБК» маълумотига асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Reuters’га кўра, Хомс вилояти ҳокими Талал Баразий Ikhbariyah телеканалига берган интервьюсида ИШИД шаҳарни эгаллаганини билдирди ва ҳукумат қўшинлари чекиниб, Пальмира атрофида ўрнашганини айтди.

«Армия террорчилар Пальмирани ушлаб қола олмаслиги учун қўлидан келган ишни қилмоқда», — деди Баразий.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия ҳукумати Пальмира жангарилар қўлига ўтганини тан олди