Қирғиз республикасида бензин ва дизель ёқилғиси қимматлашди. Бу ҳақда, Нефть маҳсулотлари сотувчилари ассоциацияси маълум қилган.
12 декабрдан бошлаб, Аи-80, Аи-92 ва Аи-95 навли бензин 1 сомга , дизель ёқилғиси ва автогаз 0,5 сомга қимматлашган.
Бунга, Россия нефть маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш нархи кўтарилгани сабаб қилиб кўрсатилган. Бензин ва дизель ёқилғисининг декабрь ойи учун нархи ноябрдагидан 10 фоизга қимматлашган.
Москва ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводининг 2017 йил январь-апрель ойида таъмирланиши, Қозоғистон жанубида ёқилғи танқислиги туфайли, ушбу республиканинг нефть маҳсулотларини кўпроқ харид қилиши нарх ошишига таъсир кўрсатган.
Яқин орада, Қирғизистонда бензин нархи 8-10 фоизга, дизель - 5-10 фоизга кўтарилиб бориши тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди