ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Суриянинг Пальмира шаҳрига ҳужумга бор эътиборни қаратишди. Бу ҳолат улар томонидан Раккадаги ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланмаслигига бўлган ишонч билан боғлиқ, деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.
"АҚШ ва халқаро коалициянинг Ракка туманидаги фаол ҳарбий ҳаракатлари баҳорга қадар тўхтаб қолганини инобатга олиб, ИШИД Пальмирага бўлган ҳужумга катта кучини ташлади. Тахминан тўрт минг террорчилар техника билан", - дея айтиб ўтди у.
Унинг қўшимча қилишича, ИШИД жангарилари сўнгги бир сутка давомида Пальмирадаги Сурия қўшинлари позицияларига бир неча бора ҳужум уюштириб кўришган.
"Шаҳарга террорчиларнинг ҳужуми уч йўналиш бўйича амалга оширилмоқда: шимол, шарқ ва жанубдан. Ҳаммаси бўлиб беш мингдан ортиқ жангари бунда қатнашмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Пальмира ёнида ўтган пайшанбага қадар бундай миқдордаги террорчилар гуруҳи бўлмаган. Афтидан ИШИД Раккадаги ҳарбий ҳаракатлар тикланмаслигига ишонч ҳосил қилган", - дея айтиб ўтган у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда