АҚШ махфий хизматлари 1992 йилдан буён фуқароларнинг телефонларини кузатиб келаётгани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ махфий хизматлари 1992 йилдан буён фуқароларнинг телефонларини кузатиб келаётгани маълум бўлди

Дунё 8-04-2015, 11:41 1 936
АҚШ махфий хизматлари 1992 йилдан буён фуқароларнинг телефонларини кузатиб келаётгани маълум бўлди

USA Today газетасига маълум бўлишича, АҚШнинг гиёҳванд моддалар тарқатилишига қарши кураш бошқармаси 1992 йилдан буён фуқароларнинг телефон қўнғироқларини кузатиш орқали маълумот тўплаб келган. Бу ишда унга Адлия вазирлиги ёрдам берган.

Материалда айтилишича, махфий хизмат ходимлари асосан хорижий давлатлар билан суҳбатларни кузатиб борган; жами 116 мамлакатга амалга ошириладиган қўнғироқлар назорат остида турган.

Жорий йилнинг февраль ойида Адлия вазирлиги телефон қўнғироқлари кузатиб борилганини тан олган эди. Хусусан, бу маълумотлар 1995 йили Оклахома-Ситидаги портлаш бўйича олиб борилган тергов ишида қўлланган.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.