Дубайнинг сунъий пальма оролида йирик ёнғин

  • Дунё
  • 14-12-2016, 00:06
  • 761
  • Дубайнинг сунъий пальма оролида йирик ёнғин

    Дубайнинг сунъий Palm Jumeira оролидаги машҳур меҳмонхонанинг бир неча қавати олов ичида қолди. Меҳмонхонадаги одамлар дарҳол эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео орқали ёнғин тепа қаватда юзага келганини кўриш мумкин. Олов асталик билан пастки қаватларга тарқала бошлаган.

    Маълумотларга қараганда, ёнғин кечаси юз берган. Олов бир неча соат давомида ўчирилган.

    Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2016 йил кириб келишига бир неча соат қолганида Дубайнинг машҳур 63 қаватли “The Address Hotel” меҳмонхонасида ёнғин содир бўлганди. Ўшанда олов ўнлаб қаватларни қуршаб олганди.