Астероид ва кометалар инсоният ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Астероид ва кометалар инсоният ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин

Дунё 15-12-2016, 14:42 771
Астероид ва кометалар инсоният ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин

НАСА олимлари инсониятнинг муқаррар ҳалокатига самовий жисмлар сабаб бўлишидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақида Sof.uz сайти ёзмоқда.

Душанба куни НАСАнинг Годдард самовий парвозлар маркази тадқиқотчиси доктор Жозеф Нут Америка геофизика иттифоқида бўлиб ўтган йиллик ҳисобот-йиғилишда бу ҳақида маълум қилган. Олимнинг фикрича, ердаги ҳаёт астероид ёки кометанинг кутилмаган тўқнашувио туфайли поёнига етиши мумкин. «Эн катта муаммо шундаки, айни пайтда хавфни бартараф қилиш учун қўлимиздан ҳеч нарса келмайди», – деб айтган фалакшунос олим ўз нутқида.

Жозеф Нутга кўра, йирик ва ҳалокатга олиб борувчи астероид ва кометалар кичик ҳажмдагиларига қараганда анчагина кам учрайди. Аммо улар ердаги ҳаётнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. Олимлар бундан 50 60 миллион йиллар олдин динозаврларнинг қирилиб кетишига ҳам йирик самовий жисмнинг ерга урилиши сабаб бўлган деб тахмин қилишади.

Кометалар одатда сайёрамиздан узоқларда парвоз қилишади. Еримизга йирик самовий жисмнинг энг сўнгги яқинлашуви ғайриоддий комета Юпитер билан тўқнашган 1996 йилда ва Марс яқинидан учиб ўтган 2014 йилда юз берган эди. Иккинчи комета Марсга жуда яқин масофада яқинлашишидан бор-йўғи 22 ой муқаддам аниқлангани эса айниқса хавотирлидир. Агар Ерга яқинлашаётган кометани шунча муддат олдин аниқланса, хавфни бартараф этиш имконсиз бўлиши мумкин.

Улкан самовий жисмга қарши самовий кемани тайёрлаб учириш 5 йил вақтни олади. Ерни эҳтимолий самовий хатарлардан ҳимоя қилиш мақсадида яқинда НАСАда Сайёрани мудофаа қилиш бўйича махсус бўлим ташкил этилган. Нутнинг фикрича, қуёшдан келаётган астероидларни аниқлаш анча мушкул бўлиб, ракетани учириш вақтини икки марта камайтирилганда ҳам хавфнинг олдини олиш имконсизлигича қолади.

Лос Аламосдаги Миллий лаборатория тадқиқотчиси доcтор Кетй Плеско астероидларга қарши курашнинг икки хил йўлини таклиф этган: ядровий уруш ёки улкан замбаракни эслатадиган кинетик импектордан фойдаланиш. Олимнинг фикрича замбарак ядровий қуролдан кўра яхши самара бериши мумкин. Олиммлар ҳозирча ушбу қуролнинг қандай ишлаши бўйич аҳисоб-китобларни ошкор қилишмаган.

Сайёрамизга метеоритларнинг урилиши тез-тез бўлмаса ҳам кузатилиб турадиган ҳодиса. Энг сўнгги кучли тўқнашув 1908 йилда содир бўлган. Сибирдаги Тунгуска дарёсига 50 100 метр диаметрдаги олов шари урилишдан ҳосил бўлган портлаш кучи 1945 йилдаги Ҳирошимага ташланган атом бомбаси кучидан 185 марта кучлироқ бўлган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.