15 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Японияга жўнаб кетди. Россия раҳбарининг самолёти Ямагути префектурасидаги Убэ аэропортига қўнди. Аэропортда Путинни Нагато шаҳри мэри кутиб олган. Бу ҳақда “Известия”га асосланиб Qalampir.uz сайти хабар бермоқда.
Нагато шаҳрида Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ўртасида ўтказиладиган муҳокамалар уч қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Илк музокаралар икки давлат делегацияси аъзолари билан биргаликда тор доирада ўтказилади.
Кейинги муҳокамалар Путин ва Абэ ўртасида яккама-якка ўтиши белгиланган. 16 декабрь куни Владимир Путин ва Синдзо Абэ Токиодаги тадбирларда иштирок этади.
Кремль матбуот хизмати аввалроқ, Путин ва Абэ ўзаро учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий масалаларга асосий урғу беришлари ҳақида хабар қилганди. Шунингдек, ҳудудий мавзуга оид муаммо ҳам муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Ташриф олдидан Владимир Путин Япония билан чегара хусусида тинчлик шартномасини имзолашга ҳаракат қилиши ҳақида маълум қилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда