16:35 / 15.12.2016
7 072

Доллар курси жаҳон валюталарига нисбатан 13 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди

Доллар курси жаҳон валюталарига нисбатан 13 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди

АҚШ миллий валютаси долларнинг асосий валюталар саватчасига нисбатан 13 йилдаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. АҚШ ФЗТ қайта молиялаш ставкасини кўтаргани бунга сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Kun.uz сайти.

Хусусан, долларнинг евро, иен, фунт стерлинг, Канада доллари, швед кронаси, швейцар франкига нисбатан индекси 0,5 фоизга кўтарилиб, 102,27 пунктни кўрсатган. 2003 йилда бу кўрсаткич 102,62 пунктгача кўтарилган эди.

АҚШ ФЗТ сўнгги йилда илк маротаба қайта молиялаш ставкасини 0,5–0,75 фоизга оширишга қарор қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доллар курси жаҳон валюталарига нисбатан 13 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди