16:50 / 16.12.2016
8 054

Ньютоннинг китоби кимошди савдоларда рекорд даражадаги маблағга сотилди

Ньютоннинг китоби кимошди савдоларда рекорд даражадаги маблағга сотилди

Исаак Ньютоннинг «Табиий фалсафанинг математик бошланишлари» китобининг ноёб, илк нашри Christie's кимошди савдосида 3,7 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Китоб 1687 йилда босмадан чиққан бўлиб, унда олам тортишиш қонуни ва ҳаракатнинг уч қонуни аниқ тушунтириб берилган. Улар ҳозир Ньютон номи билан юритилади. Альберт Эйнштейн ўз вақтида бу ишни «эҳтимол, инсониятнинг энг буюк интеллектуал ютуғи», деб баҳолаган.

Савдолар олдидан китоб 1-1,5 миллион долларга сотилиши кутилганди. Бироқ номи ошкор этилмаган харидор 3,719 миллион доллар маблағ таклиф қилган.

«Бу фақатгина тарих ва илм ривожининг бир қисми эмас. Бу қачонлардир босмадан чиққан энг буюк китоблардан бири», - деб маълум қилган Қироллик жамияти кутубхонаси директори Кейт Мур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ньютоннинг китоби кимошди савдоларда рекорд даражадаги маблағга сотилди