G20 cаммитида Обама Путинга нима деганини ошкор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

G20 cаммитида Обама Путинга нима деганини ошкор қилди

Дунё 16-12-2016, 21:52 713
G20 cаммитида Обама Путинга нима деганини ошкор қилди

Яккама-якка суҳбатда АҚШ президенти Россия раҳбарига давлатидаги сайлов жараёнини ҳимояси учун қўлидан келадиган ҳамма ишни қилишини айтганлиги таъкидланади.

Сентябрь бошларида Хитойдаги Ханчжоу шаҳарчасида ўтказилган G20 саммити доирасида АҚШ президенти Барак Обама Россия давлати раҳбари Владимир Путин билан яккама-якка суҳбатда Қўшма Штатларда ўтказиладиган сайлов жараёни ҳимояси учун керакли ҳамма ишни бажаришини айтган. Бу ҳақда MSNBC телекомпаниясида чиқиш қилган АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Бен Родс маълум қилган.

“У (Обама) улар билан (россиялик делегация вакиллари) G20 саммитида гаплашди. Мен бу мулоқотда иштирок этганман. Кейин улар (Обама ва Путин) бир қанча вақт ёлғиз қолишди. Шунда Обама биздаги сайлов жараёнини ҳимоя қилиш учун ҳамма керакли ишларни қилишни кўзлаганимизни аниқ-равшан маълум қилди”,- деди Родс. Бундан олдин Москва Қўшма Штатларидаги сайловолди жараёнларига аралашишга ҳаракат қилаётгани хусусида кўп бор таъкидлаб ўтилган. Лекин бу айбловлар асоссиз ва ҳеч қандай фактга эга эмаслиги боис Россия вакиллари уни рад этиб келишган.

12 декабрда брифингда журналистлар АҚШ президенти матбуот котиби Жошуа Эрнестдан сайлов натижаларига кўра Оқ уйнинг гумонлари тўғри чиққан-чиқмаганлиги хусусида сўрашди. Чунки сайловда кутилган натижага қарама-қарши Дональд Трамп ғалаба қозонди. Бунга жавобан матбуот котиби “сайлов куни” АҚШ махсус хизмати “овоз бериш жараёни ҳамда сайлов натижасига таъсир ўтказиши мумкин бўлган зарарли рус киберфаоллигини кузатмаганини” маълум қилган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.