11:02 / 17.12.2016
6 058

АҚШ президенти Вашингтонни 2,5 ҳафтага тарк этди

АҚШ президенти Вашингтонни 2,5 ҳафтага тарк этди

АҚШ президенти Барак Обама ва унинг оиласи 16 декабрь кечки пайт совуқ Вашингтонни тарк этиб, Ҳавайига Рождество таътилини ўтказгани жўнаб кетди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

"АҚШ президенти ва биринчи хоним самолёт трапидан қўл силкиб, 2,5 ҳафтага қиш билан хайрлашишди", деб маълум қилди мухбирлардан бири. Жуфтликка қизлари Саша ва Малия ҳамроҳлик қилмоқда.

Самолёт Гонолулуга учиб кетган, Обама Вашингтонга январь бошида қайтиши керак.

Обама одатда таътил вақтида китоб ўқиш, сайр қилиш ва гольф ўйнаш билан машғул бўлишига қарамасдан, Ҳавайида муҳим ишларни ҳам давом эттиради. Аввалроқ Обама 27 декабрда Гонолулуда Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашиши маълум қилинганди. Икки давлат етакчиси оролдаги Перл-Харбор кўрфазида АҚШ қўшинлари қисмининг Япония томонидан бомбардимон қилинишининг 75 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этишади.

1941 йил декабрда Япония ҳарбий самолётлари ва сув ости кемалари Ҳавайидаги Перл-Харбор кўрфазига зарбалар берган. Шундан кейин АҚШ Японияга уруш эълон қилиб, шу тариқа Иккинчи жаҳон урушига кирган. АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳамда императорлик Японияси ўртасидаги уруш 4 йилдан сал камроқ давом этган ва АҚШ Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбалари ташлагандан ва собиқ иттифоқ қўшинлари Маньчжурияга бостириб киргандан кейин Япониянинг таслим бўлиши билан якунланган. Урушдан кейин АҚШ ва Япония ҳарбий иттифоқчиларга айланишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ президенти Вашингтонни 2,5 ҳафтага тарк этди