Дунёнинг "энг камбағал, лекин энг севимли" президенти (Фотожамланма) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дунёнинг "энг камбағал, лекин энг севимли" президенти (Фотожамланма)

  • Дунё
  • 18-12-2016, 19:10
  • 1 399
  • Дунёнинг "энг камбағал, лекин энг севимли" президенти (Фотожамланма)

    Суратда қишлоқда яшовчи оддий нафақахўр эмас, Лотин Америкасидаги иқтисодий томондан энг ривожланган мамлакатлардан бирининг президенти ўз уйидаги ошхонасида тасвирланган. "Kun.uz" нашрида дунёнинг энг севимли президенти ҳақида маълумот берилди.

    Хосе Альберто Мухика Кордано – Уругвай президенти. Унинг турмуш тарзи дунё етакчиларининг ҳаёт тарзига мутлақо ўхшамайди. 78 ёшли Эль-Пепе (маҳаллий аҳоли унга шундай ном берган) президентлик маошининг деярли барчасини хайрия ишларига сарфлайди ва бу уни дунёнинг энг камбағал ёхуд энг сахий президентига айлантиради.

    Уругвай президенти ҳар ой 263 000 песо (9 229 АҚШ доллари) ишлаб топади. У 26 300 песони ўзига қолдириб, қолганини хайрия ишларига йўналтиради.

    Президент шохона уйлардан воз кечиб, қишлоқдаги кичик уйда истиқомат қилиб келади. Давлат раҳбари кўчадаги қудуқдан сув олади. У мамлакатнинг биринчи рақамли хоними билан ўз томорқасида гул етиштиради.

    Хосе Мухика партизанлар ҳаракати иштирокчиси бўлган, бир неча жароҳатлар олган, умрининг 14 йилини ҳарбий қамоқхоналарда ўтказган. Мухиконинг президентлик давридаги энг йирик хариди - 1987 йилда ишлаб чиқарилган, 1945 долларли «Фольксваген Жук» автомобили.

    loading...