Трамп Россия сайлаган президент?! Халқ эмас, энди сайловчилар коллегияси президентни сайлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Трамп Россия сайлаган президент?! Халқ эмас, энди сайловчилар коллегияси президентни сайлайди

  • Дунё
  • 20-12-2016, 10:01
  • 651
  • Трамп Россия сайлаган президент?! Халқ эмас, энди сайловчилар коллегияси президентни сайлайди

    АҚШда сайловчиларнинг овоз бериш жараёни бўлиб ўтади ва унда 45-президенти ким бўлиши аниқланади. Америка халқи эмас, балки сайловчилар коллегияси давлат раҳбарини сайлаш масаласида нуқта қўяди.

    Коллегиянинг 538 аъзоси одатда оммавий овоз бериш натижаларига қараб ўз танловларини эълон қилишади, бироқ бир мартта улар бошқа йўлдан боришган. Ўшанда ютқазган кандитат танланган ва у ҳокимиятни қўлга киритганди.

    Сайловчилар ўз штати пойтахтида плебисцитнинг 41-кунида овоз беришади. 29 штатда қонун уларнинг кўпчиликка бўйсунишини буюради (уни бузганлар 1 минг доллар жарима тўлашади), бироқ бошқа штатларда улар бу қонунни бузишлари ва айнан сайловда кам овоз олиб, ютқазган кандидатни қўллаб-қувватлашлари мумкин. Америка сиёсати бундай сайловчиларни “нохолис” деб атайди.
    1836 йилда Виржинияда коллегия омма фикрига қарама-қарши бориб, сайловчиларнинг кўп овозини ололмаган кандидат Ричард Ментор Жонсонга ўз хайрихохликларини билдиришган. Шундан буён улар халқ фикрига қарши боришмаганди. Бироқ бугун улар шу ҳақда астойдил сўрашмоқда.

    Умидсизлик овози

    5 мингдан зиёд одам Change.org сайтидаги петиция остида имзо чекиб, коллегия аъзоларини айнан Хиллари Клинтонга овоз беришга чорлашган. Америка етакчи нашрлари ҳам бу оловга ёғ сепиш билан бандлар, улар 8 ноябрдаги сайлов натижалари холислигига шубҳа билдиришмоқда. Масалан, The Washington Postда чоп этилган мақолаларда ЦРУнинг махфий хизмати Кремлнинг сайлов жараёнига аралашиб, масалани Дональд Трамп фойдасига ҳал этганлигига доир факт борлиги ҳақида ёзишган. Шунингдек Россиянинг АҚШ Демократик партияси серверларини бузганлиги хусусида CNN ва ABC хабар берган. Трамп инаугурациясига тўсқинлик қилиш мақсадида холливуд актери Мартин Шин ва машҳур мусиқачи Моби “Америка учун бирлашинг” акциясини ўтказишган ҳамда электорал комиссиясига видеомурожаат ёзиб, унда Трампни қўллаб-қувватламасликка чақиришган. Гарчи Хилларининг ўзи ютқазганлигини тан олсада, бироқ демократлар ҳали қуролларини ташламоқчи эмаслар. Улар Трамп президент бўлишини исташмаслигини очиқ айтишган. Трамп бу гап-сўзларга қуйидагича жавоб берган: ”Агар менинг кўплаб тарафдорларим ҳам ўзларини сайловда ютқазиб ўтирган одамлардек тутиб, бошқаларни қўрқитишганда, ҳамма улардан жирканиб, масхаралаган бўларди!”.

    Талабларга жавоб бермайди

    Бу каби иш услуби ўз натижасини берди. Камида 6 нафар сайловчи Дональд Трамп учун овоз бермаслигини айтган. Уларнинг айтишича, 20 декабрда ҳаммаси Хиллари Клинтон фойдасига ҳал бўлади. Буям етмагандек Брэт Чайфало ўз ҳамкасби Майкл Бак билан биргаликда бошқалар фикрини ҳам Трампга қарши қилишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилишини маълум қилган. Яна бир республикачи Крис Супрун электорал комиссия таркибида Трампга овоз беришдан бош тортган. Унинг фикрича Трамп муносиб президент эмас.

    “Трамп яна ва яна бизнинг талабларга тўғри келмаслигини кўрсатаяпти. Унинг омма олдидаги чиқишларини инобатга олган ҳолда, сайловчилар коллегияси ушбу ҳолатга кўз юмган бўлиши мумкин, бироқ бугун у рад этилиши керак”, деб ҳисоблайди Супрун.

    Чидаб бўлмас ғалаба

    Бошланишига электорал комиссия мажлиси бироз кечиктирилиши кераклиги ҳақида конгрессмен Дон Бейер фикрлаган. “Махсус хизмат ходимлари маърузасига кўра, хорижлик ўзга кучларнинг сайловга аралашгани исботланган. Мен конгрессни ҳар бир сайловчи ушбу маъруза хулосалари билан яқиндан танишиб чиққунларига қадар кечиктириб туришни сўраган бўлардим”, деб ёзади у Twitterда. Конгрессменнинг фикрига қўшилганлар талайгина. Бу ҳафтада Вашингтон марказида америкалик ёшлар “Демократияни ҳимоя қиламиз” деган ёзувли плакатлар кўтариб, шу жумладан ҳукуматни сайловчиларни бошқатдан овоз беришга рухсат беришга чорлашган. Шуниси қизиқки, Барак Обаманинг ўзи энг охирги матбуот конференциясида сайловчилар коллегиясини ўтмиш сарқити деб атаган: “электорал коллегия аслида федерал ҳукумат қандай ишлаши кераклигига оид энг дастлабки қарашлар қолдиғи саналади”.

    Бўлғуси президент

    Бироқ Хиллари Клинтоннинг тарафдорларидан саналмиш Обама, Бейер, Супрун ва яна 66 млн америкаликларнинг саъй-ҳаркатига қарамай, Трампга 306 сайловчи овоз берган, Клинтонга эса бор-йўғи 232. Трампни президентликдан олиб ташлаш учун эса камида 37 нафар сайловчини фикридан қайтариш керак. Бу озмунча сон эмас, бироқ Демократик партиянинг манбалари, ўзига яраша «қуроллари» ҳам кам эмас. Америка яна бир бор дунёни ҳайратлантира олармикан? Буни вақт кўрсатади. Бугун 538 сайловчи овоз бериши керак. Улар бу ишни нечоғлик холис қилишганини эса натижалар қайд этилган сертификатлар конгрессга жўнатилгач маълум бўлади. Январда эса иккалла парламент палаталари бу овозларни санаб, Қўшма Штатларнинг бўлғуси президенти ким эканлигини айтишади.