Германия уруш ҳолатида эканлиги маълум қилинди

  • Дунё
  • 20-12-2016, 19:08
  • 1 214
  • Германия уруш ҳолатида эканлиги маълум қилинди

    Германиянинг Саар ери ички ишлар вазири Клаус Буйон маълум қилдики, мамлакат уруш ҳолатида турибди.

    «Биз шуни тан олишимиз керакки, уруш ҳолатидамиз, баъзилар эса буни сезишмаяпти», — дея Буйоннинг сўзларини келтирган "Kun.uz" нашри.

    19 декабрь куни Берлинда юк машинаси Рождество ярмаркасига чиққан кишилар устига юриб бориши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди ва 50 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳатлари олди.

    Германия ИИВ Берлиндаги ҳодисани теракт сифатида тан олди.

    20 декабрь куни эса Гессен еридаги Висбаден шаҳрида отишма рўй берди ва бир киши ҳалок бўлиб, 2 киши жароҳатланди. Ўқ узган шахс қидирилмоқда.