22:13 / 21.12.2016
6 455

Трамп Клинтон мағлубиятининг сабабини айтди

Трамп Клинтон мағлубиятининг сабабини айтди

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп унинг президентлик сайловларидаги асосий рақиби Хиллари Клинтон нима учун мағлуб бўлгани сабабини айтди.

"Сайловчилар ҳайъати овозларини олиш учун сиёсий кампанияни олиб бориш сайловчилар овозини олишдан кўра анча мураккаброқ ва нозикроқ жараёндир. Хиллари ўз эътиборини керакли штатларга қаратмади", деб ёзди Трамп.

Трампнинг фикрича, агар ғолиб сайловчилар овози билан аниқланганда, у анча яхшироқ натижалар кўрсатган бўларди. Бироқ Трампнинг айтишича, у ҳолда у ўз кампаниясини бошқача тарзда олиб борган бўларди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Клинтон мағлубиятининг сабабини айтди