Россиянинг Туркиядаги элчисига ўлимидан кейин олий унвон берилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россиянинг Туркиядаги элчисига ўлимидан кейин олий унвон берилди

  • Дунё
  • 21-12-2016, 22:12
  • 704
  • Россиянинг Туркиядаги элчисига ўлимидан кейин олий унвон берилди

    Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Туркияда ўлдирилган элчиси Андрей Карловга ўлимидан кейин Россия Қаҳрамони унвонини берди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

    "Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида кўрсатган матонати ва жасурлиги, Россиянинг ташқи сиёсий курсини амалга оширишдаги катта ҳиссаси учун Карлов Андрей Геннадьевичга (ўлимидан кейин) Россия Федерацияси Қаҳрамони унвони берилсин", деб айтилган фармонда.

    Карлов 19 декабрда Анқарада фотокўргазма очилишида нутқ сўзлаётганда отиб ташланган. Ушбу ҳужум Россия ташқи ишлар вазирлигида теракт деб таснифланган.