22:27 / 21.12.2016
6 591

Украинада Саакашвили вориси тайинланди

Украинада Саакашвили вориси тайинланди

Украина вазирлар маҳкамаси 21 декабрдаги йиғилишда Максим Степановни Одесса вилояти губернатори қилиб тайинлади.

20 декабрда Украинанинг давлат хизмати масалалари бўйича миллий агентлиги "Украина" матбаа комбинатининг директори Степанов Одесса вилояти губернатори лавозимига ўтказилган танловни ютганини маълум қилганди. Ушбу лавозим уни 9 ноябрда Михаил Саакашвили тарк этгандан кейин бўш қолаётганди.

Степанов янги лавозимини эгаллаши учун Украина президенти бу ҳақда тегишли фармон чиқариши керак.

Степанов аввал Одесса вилояти губернатори биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада Саакашвили вориси тайинланди