Қирғизистон президенти Ўзбекистонга келмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга келмоқда

  • Дунё
  • 22-12-2016, 15:29
  • 797
  • Қирғизистон президенти Ўзбекистонга келмоқда

    Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ишчи ташрифи билан келмоқда. 24 декабрь кунига мўлжалланган ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.

    Унинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарлари тор ва кенгайтирилган доирада учрашув ўтказишади. Кун тартибига кўплаб масалалар қўйилиши керак. «Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жаноб Шавкат Мирзиёевнинг Алмазбек Атамбаев билан учрашуви – янги Президентнинг хориж давлат раҳбари билан илк учрашувидир», - деди С.Исоқов.

    Унинг таъкидлашича, Алмазбек Атамбаев ташриф давомида Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилади.

    loading...