Кремль Дональд Трампдан нима кутмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кремль Дональд Трампдан нима кутмоқда

Дунё 22-12-2016, 17:18 538
Кремль Дональд Трампдан нима кутмоқда

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп билан бирга ишлашдан нималар кутилаётгани ҳақида фикрларини билдирди. Унинг айтишича, Кремль маъмурияти у билан амалий ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда, бироқ, хаёлга берилмаяпти ва пушти кўзойнакларни тақмаяпти.

"Биз кўпроқ амалий ёндашишга умид қилаяпмиз. Биз пушти кўзойнаклар тақиб, қандайдир жиддий ўзгаришлар борасида хаёлга берилганимиз йўқ, аммо биз албатта, амалий ҳамкорликка ишонаяпмиз", — деган Песков журналистларга.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.