17:19 / 22.12.2016
6 517

Malaysia Airlines самолёти Лондон аэропортида шошилинч қўнишни амалга оширди

Malaysia Airlines самолёти Лондон аэропортида шошилинч қўнишни амалга оширди

Malaysia Airlines авиакомпаниясининг самолёти эшикларидан биридаги техник муаммолар туфайли Лондон аэропортида шошилинч қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳодиса Буюк Британия пойтахтидан Куала-Лумпурга йўл олган Airbus A380 Германия ҳаво ҳудудида бўлган пайт рўй берди. Йўловчилар хавфсизлигидан келиб чиқиб, капитан Лондон аэропортига қайтишга қарор қилди.

Авиакомпания вакиллари техник мутахассислар лайнер ҳолатини синчиклаб ўрганиши, йўловчиларга зарур ёрдам кўрсатилишини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Malaysia Airlines самолёти Лондон аэропортида шошилинч қўнишни амалга оширди