Саҳрои Кабирда салкам 40 йил деганда қор ёғди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Саҳрои Кабирда салкам 40 йил деганда қор ёғди

  • Дунё
  • 22-12-2016, 19:04
  • 624
  • Саҳрои Кабирда салкам 40 йил деганда қор ёғди

    Саҳрои Кабир саҳросида қарийб 40 йил деганда қор ёғди, деб хабар беради “Даракчи” нашри.

    Мазкур ҳудуд учун ноодатий табиат ҳодисасини жазоирлик фотосуратчи тасвирга олди.

    Суратларда қор билан қопланган қум уюмларини кўриш мумкин. Қор бир кун давомида сақланиб, кейин эриб кетган. Метеорологик кузатувлар тарихида Саҳрои Кабирда бир марта яъни 1979 йилда қор ёққан.