“Коломенская” метросидаги портлаш видеога муҳрланди (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-12-2016 | 19:13 ZAMIN.UZ / Дунё / 22 Декабр 2016
351

“Коломенская” метросидаги портлаш видеога муҳрланди (Видео)

“Коломенская” метросидаги портлаш видеога муҳрланди (Видео)

Москванинг “Коломенская” метро бекатида портлаш содир бўлгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Маълумотларга кўра, портлаш бекатнинг жанубий вестюблида, пайвандлаш ишлари олиб борилаётганда рўй берган. Портлаш оқибатида олти киши жабрланган, улардан икки нафари оғир куйиш тан жароҳати олган, яна бир нафар одам жуда оғир аҳволда.

Таъмирлаш ишлари олиб бораётган “Рост Е” компанияси ўз фаолиятидан четлатилди, дея хабар беради “Интерфакс”.

“Коломенская” метросининг жанубий вестибюли вақтинча ёпиб қўйилди. Шу сабабли фуқароларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ эди.

Портлаш оқибатида содир бўлган ёнғин беш квадрат метр жойга тарқалди.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.