Нью-Йоркда 33 қаватли бино ёнмоқда (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-12-2016 | 15:38 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Декабр 2016
589

Нью-Йоркда 33 қаватли бино ёнмоқда (Видео)

Нью-Йоркда 33 қаватли бино ёнмоқда (Видео)

Нью-Йоркдаги Вест-Сайдда жойлашган 33 қаватли бинода ёнғин бошланган, унда 20 га яқин одам, шу жумладан тўрт нафар ўт ўчирувчи жароҳатланган.
Америка ОАВ лари хабарига кўра, Манхэттен марказида жойлашган 33-қаватли иморатда содир бўлган ёнғинда 18 нафар одам жароҳатланган. Аввалроқ 13 нафар жабрланганлар ҳақида маълумот берилган эди.
Дастлабки хабарларга кўра, ёнғин иморатнинг учинчи қаватида бошланиб, яна бир қаватга кўчган. Одамлар турли куйишлар олиб, заҳарли ҳаводан нафас олиб заҳарланишган. Шу билан бирга олов билан курашга отланган тўрт нафар ўт ўчирувчининг ҳам жароҳат олганлигини маълум қилинган. Ёнғин сабаби ҳали аниқланмаган.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.