Россия барча эҳтимолий тажовузкор кучлардан кучлироқ. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин жума куни ташкил этилган катта матбуот анжуманида хабар қилди, дея ёзади «Kun.uz» сайти.
«Ҳеч ким АҚШда – энг кучли Ҳарбий кучлар борлиги ҳақида гапирмади. Россия – исталган агрессордан кучлироқ», - дея айтиб ўтди давлат раҳбари The Wall Street Journal журналисти саволига жавоб бераркан.
Аввалроқ, АҚШ давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби бу фикрга қўшилмаслиги ҳақида маълум қилганди. «Ўйлашимча, Қўшма Штатлар Ҳарбий кучларидаги профессионаллик, билим ва имкониятлар борасида умуман баҳс қилиш ярашмайди», - дея таъкидлаб ўтди у.
Путин 22 декабрь куни Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида Россиянинг ҳарбий устунлиги ҳақида маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, мамлакат армия ва флотни модернизация қилиш, қўшинларни тайёрлашдаги ишларни жадаллик билан олиб бориши керак. Акс ҳолда, унинг сўзларига кўра, «вазият дунёда содир бўлаётган ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда тезкорлик билан ўзгариши мумкин». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!