Путин "Би-би-си"нинг АҚШ билан "кимўзар" ўйнаш ҳақидаги саволига жавоб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Путин "Би-би-си"нинг АҚШ билан "кимўзар" ўйнаш ҳақидаги саволига жавоб берди

  • Дунё
  • 23-12-2016, 20:47
  • 1 239
  • Путин "Би-би-си"нинг АҚШ билан "кимўзар" ўйнаш ҳақидаги саволига жавоб берди

    Путиннинг матбуот-анжуманида "Би-би-си" мухбири Россиянинг армия ҳақидаги гаплари икки давлат ўртасида қуролланиш пойгасини вужудга келтирмайдими, дея савол берди, деб ёзмоқда Спутник агентлиги.

    "Томонлардан бири ракеталарга қарши мудофаа шартномасидан бир томонлама тарзда четлашса ва "соябон" ташкил қилган бўлса, иккинчи томон ҳам "соябон" ташкил қилиши лозим. "Бу чақириқни биз ўйлаб топганимиз йўқ, шу боис бу учун биз жавоб бермаймиз", — деди Путин.
    "Биз ядро бомбалари тизимини мукаммаллаштиришда олдинга ўтиб кетдик, шу жумладан ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимини енгиб ўтишда ҳам. Балки шунинг ўзи АҚШни ўз ядровий арсеналини мукаммалаштиришга ундагандир.

    Россия раҳбари Москва кучи етмайдиган пойгага қўшилмаслигини таъкидлаб ўтди.

    "2021 йилга келиб бизда янги ва энг янги қурол аслаҳаларнинг 70%и бизда бўлади, ҳозирда бу кўрсаткич 50%ни ташкил қилмоқда, биз ўз режаларимизни тўлиқ амалга оширамиз", — деб баёнот қилди Путин.

    Хакерлар ҳужуми ҳақидаги саволга тўхталар экан, Россия етакчиси АҚШга уюштирилган киберҳужумлар ортида ким турганини ҳеч ким билмаслигини айтди.

    Путинга кўра, айбловлар ортида ютқазган томоннинг ўзини оқлашга бўлган уриниши турибди.

    loading...