Ту-154 ҳалокати бўйича жиноий иш очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ту-154 ҳалокати бўйича жиноий иш очилди

Дунё 25-12-2016, 15:00 643
Ту-154 ҳалокати бўйича жиноий иш очилди

Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Қора денгизда қулаб тушгани бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.

Аниқлик киритилишича, РФ Жиноят Кодексининг 351 моддаси бўйича (парвоз қоидаларини бузиш, оғир оқибатларга олиб келувчи ҳолатлар) жиноий иш қўзғатилган.

У айни вақтда ҳужжатлар тайёрланаётгани ҳақида қўшимча қилган. Шунингдек, самолёти ёқилғи қуйиш учун қўнган Сочи аэропорти раҳбарияти ва ходимлари сўроқ қилинмоқда.

Россия Мудофаа вазирлигининг ТУ-154 самолёти Сочидан бугун, маҳаллий вақт билан соат 5:20да парвозга чиқиб, 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолди. Унинг бортида 92 киши бўлган: 9 журналист, Александров ансамбли қўшиқчилари ва созандалари ҳамда экипажнинг 8 аъзсои. Артистлар Сурияга, "Хмеймим" авиабазасидаги ҳарбийларга Янги йил концерти уюштириш учун кетаётганди. Самолёт Қора денгиз қирғоқларидан узоқлашмасдан қулаган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.