Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди

  • Дунё
  • 25-12-2016, 15:14
  • 880
  • Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди

    Сочидан учиб чиққач, Қора денгиз ҳудудида қулаб тушган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилган самолёт эди. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.

    Қайд этилишича, бу самолёт шу вақтгача 6689 соатни парвозда ўтказган. Борт рақами RA-85572.

    Ту-154 йўловчи самолёти Россияда энг кўп фойдаланиладиган реактив самолёт ҳисобланади. Бундай самолётлардан 1026та ишлаб чиқарилган. Бундай самолётлар иштирокидаги ҳалокатлар оқибатида 3000 киши қурбон бўлган.

    2014 йилнинг декабрида Ту-154 ремонт қилинган, 2016 йилнинг сентябрида эса хизмат қилишга тавсия этилган.

    Бундан олдинги хабарларда Сочи яқинида қулаган Ту-154 самолёти тажрибали учувчи Роман Волков томонидан бошқарилгани айтилганди.

    25 декабрь тонгида Сочидан Суриядаги Ҳмеймим авиабазасига томон парвоз қилган Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти радарлардан йўқолгани маълум бўлди. Кейинроқ самолёт қолдиқлари Сочи қирғоқларидан 1,5 км ичкарида топилди.