Дональд Трамп Америка қонунларини ўзгартирмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дональд Трамп Америка қонунларини ўзгартирмоқчи

Дунё 26-12-2016, 13:37 683
Дональд Трамп Америка қонунларини ўзгартирмоқчи

АҚШ конгрессининг собиқ спикери Ньют Гингрич АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг амалдаги раҳбари Барак Обама томонидан имзоланган қонунларнинг деярли 70 фоизини бекор қилиши ҳақида хабар қилди. Бу ҳақда собиқ спикер 25 декабрь куни “Fox” телеканалига берган интервьюси чоғида маълум қилди.

“Барак Обаманинг 60-70 фоизга яқин қарорлари Дональд Трамп томонидан бутунлай йўқ қилинади”, дейди Гингрич.

Шунингдек, Ньют Гингрич Трамп Демократлар партияси вакиллари билан алоқа ўрнатиши ҳам мумкинлигини қўшимча қилди. Бу эса республикачилар партиясининг ҳайратига сабаб бўлиши табиий. Аммо бу ҳаракатлар орқали Дональд Трамп Оқ уй ва Сенатда ўз тарафдорлари сонини кўпайтириши мумкин.

Ньют Гингрич ўз чиқиши давомида Берлинда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида рўй берган теракт яна бир бор ИШИДга қарши самарали кураш стратегиясини тузишни тақозо этаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Маълумот ўрнида, Дональд Трамп 2017 йилнинг 20 январидан расман АҚШ президенти сифатида иш бошлайди.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.