Қора денгизда Ту-154 самолётининг фюзеляжи топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қора денгизда Ту-154 самолётининг фюзеляжи топилди

Дунё 27-12-2016, 00:15 865
Қора денгизда Ту-154 самолётининг фюзеляжи топилди

Россия ФВВнинг Жанубий ҳудуд қутқарувчи ғаввослари Қора денгиз тубида ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг фюзеляжини топишди, деб хабар қилмоқда Спутник агентлиги.

Дастлабки хабарларга кўра, самолёт қолдиқлари қирғоқдан 1 миля (1,8 км) узоқликда, 27 метр чуқурликда жойлашган. Хабарларга кўра, ҳалокатда қурбон бўлганларнинг аксарияти айнан фюзеляж (корпус) ичида бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти 25 декабр куни Қора денгиз устида ҳалокатга учраган эди. Самолёт ичида 92 киши бор эди. Йўловчиларнинг аксарияти нафар ҳарбий ансамбль артистлари бўлишган. Шунингдек самолётда 9 нафар журналистлар ҳам бўлган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.