Ҳиндистонда 14 вагон рельслардан чиқиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳиндистонда 14 вагон рельслардан чиқиб кетди

Дунё 28-12-2016, 11:42 516
Ҳиндистонда 14 вагон рельслардан чиқиб кетди

Ҳиндистоннинг Канпур шаҳридан 50 километр узоқликда Ажмерга йўл олган поезднинг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Бунинг оқибатида 40 киши жароҳатланди, деб хабар беради Times of India'га асосланиб Кун.уз сайти.

Ҳодиса темир йўлининг ушбу қисмида поездлар қатновини издан чиқарди. Ҳукуматнинг хабар беришича, тахминан 40 киши жароҳат олган. Нашр манбасининг маълум қилишича, ҳалокат сабаблари номаълум.

Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.