Алишер Усмонов яна Россия солиқ резидентига айланишга ваъда берди

  • Дунё
  • 28-12-2016, 22:13
  • 939
  • Алишер Усмонов яна Россия солиқ резидентига айланишга ваъда берди

    Россиялик тижоратчи Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIA) президентлигини тарк этганидан сўнг яна Россия солиқ резидентига айланишга ваъда берди. Бу ҳақда «Ведомости»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

    «Бугун мен федерациямиз бюроси ва офиси рўйхатдан ўтказилган жойдаман, дарвоқе, бу Швейцария эмас, шунинг учун мен у ерда рўйхатдан ўтишга мажбурман. Шунинг учун федерация президентлигига сайланган муддатимда ўша ерда бўлишим керак. Қолгани эса уйдирмадир», — деди миллиардер.

    Октябрь ойида Алишер Усмонов Россия солиқ резидентлигидан чиқиб кетгани маълум бўлди. Унга тегишли USM Holding бунга изоҳ сифатида айни пайтда Усмонов оператив фаолият билан шуғулланмаслиги, спорт ва хайрия ишларига диққат қараётганини айтиб ўтди.