17:06 / 30.12.2016
7 047

Путин ва Назарбоев телефон орқали бир қатор масалаларни муҳокама қилишди

Путин ва Назарбоев телефон орқали бир қатор масалаларни муҳокама қилишди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда икки давлат раҳбари Остонада бўлиб ўтиши кутилаётган, Суриядаги вазиятни ҳал қилишга доир музокараларни муҳокама қилишди. Бу ҳақида ТАСС агентлигига асосланиб Кун.уз хабар берди.

"Остонада бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Суриядаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга доир музокаралар, шунингдек Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамда Коллектив хавфсизлик келишув ташкилоти саммитлари якунлари муҳокама қилинди", - дея маълум қилди Кремль матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Назарбоев телефон орқали бир қатор масалаларни муҳокама қилишди