Хитойда фил суяги сотуви тақиқланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-12-2016 | 12:14 ZAMIN.UZ / Дунё / 31 Декабр 2016
305

Хитойда фил суяги сотуви тақиқланади

Хитойда фил суяги сотуви тақиқланади

Хитойда фил суягидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш ва уни қайта ишлашни тақиқлаш, уларни мамлакатнинг махсус маъмурий тумани Ҳонконг орқали яширинча олиб ўтишга олиб келиши мумкин, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Хитой давлат кенгаши томонидан чоп этилган ҳужжатга кўра, бундай чеклов 2017 йилнинг 31 мартидан аста-секинлик билан киритилади ва 2017 йилнинг 31 декабрига қадар Хитойнинг барча ҳудудини қамраб олади.

Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг Ҳонконг бўлими ёввойи табиатга қарши жиноятларни суриштириш бўйича катта зобити Шерил Лонинг маълум қилишича, бу ҳолат “савдогарлар Ҳонконгни ноқонуний фил суягини ўтказадиган бозорга айлантиришларига” олиб келади. Бу ҳақда маҳаллий RTHK радиостанцияси хабар бермоқда.

Радиостанциянинг қўшимча қилишича, Ҳонконг ҳукумати 2021 йилгача фил суяги маҳсулотлари савдосини бутунлай тақиқлаш ҳақида маълум қилган. Бундай маҳсулотнинг бир килограмми нархи 1,1 минг АҚШ доллари атрофида баҳоланади.

Хитой давлат кенгашининг ҳужжатида айтилишича, бундай чоралар филларни қўриқлашни кучайтириш, фил суяги маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан курашга йўналтирилган. Чеклов бундай маҳсулотларни кўча бозорлари ва дўконларда, шунингдек интернет орқали сотишни ўзи ичига қамраб олади. Бу борадаги ишларнинг бажарилиши устидан назорат Хитой жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги, божхона, ўрмон хўжалиги бошқармаси, савдо ва саноат вазирлигига юкланган.

Маълумот учун, Хитой, Корея ва Вьетнам каби бир қатор Осиё мамлакатларида фил суяги маҳсулотлари, шохли қўнғиз шохи ёки чумолихўр терисига эга бўлиш ўзига хос нуфуз ҳисобланади.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.