Янги йилнинг биринчи теракти Истанбулда бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-01-2017 | 23:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 01 Январ 2017
780

Янги йилнинг биринчи теракти Истанбулда бўлди

Янги йилнинг биринчи теракти Истанбулда бўлди

2016 йилнинг 31 декабридан 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Reina тунги клубида теракт амалга оширилди. Бу ҳақда “Haber7.com” нашрига асосланиб “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.

Тунги клубда Янги йил байрами нишонланаётган вақтда Санта клаус либосидаги қуролланган шахс клубга кириб, одамларга қарата ўқ уза бошлаган. Истанбул губернатори Васип Шахиннинг сўзларига қараганда, террорчи бир ўзи бўлган, гувоҳлар эса улар кўпчилик бўлганини айтмоқда.

Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, теракт натижасида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган. Қурбонлардан 16 нафари хорижлик, 5 таси турк экани айтилмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, терактни амалга оширган шахс зудлик билан клубни тарк этиб, автомобилда қочган. “Террорчини қидириш ишлари давом этмоқда. Умид қиламанки, у тез орада қўлга олинади”, дейди Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.