15:55 / 02.01.2017
7 236

Янги йил кечасида Францияда 650та автомобиль ёқиб юборилди

Янги йил кечасида Францияда 650та автомобиль ёқиб юборилди

Францияда 1 январга ўтар кечаси безори шахслар 650 автомобилга ўт қўйди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига асосланиб Кун.уз хабар берди.

«Бу йил ҳам байрам оқшомида жуда кўплаб автомобиллар ёқиб юборилди. Ўтган йили бир кунда 602та автомобилга ўт қўйилган бўлса, бу йили бу кўрсаткич 650тани ташкил қилди», — дейилган вазирлик хабарида.

Шу билан бирга бу борада аҳвол 5 йил олдингидан 20 фоизга яхшилангани айтилган.

Вазирлик хабарида қайд этилишича, Янги йил оқшомида мамлакат шаҳарларида кўчаларда хавфсизликни таъминлаш ишларига 100 мингдан ортиқ полициячи, жандарм ва ўт ўчирувчилар жалб этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги йил кечасида Францияда 650та автомобиль ёқиб юборилди