10:43 / 03.01.2017
8 463

Хитой ОАВлари мамлакатдаги давлат корхоналари раҳбарларининг маошларини ошкор қилди

Хитой ОАВлари мамлакатдаги давлат корхоналари раҳбарларининг маошларини ошкор қилди

Хитой ОАВлари ХХР Давлат кенгашининг мамлакат давлат корхоналари раҳбарларининг маошлари ҳақидаги маълумотларини эълон қилди, деб ёзади «Дарё».

Корпоратив раҳбариятнинг бир қатор вакиллари йилига оладиган максимал маош тахминан 1 миллион юан (144 минг доллар), минимали эса 40—50 юан (5,7—7,2 минг доллар)ни ташкил этади.

Ошкор қилинган статистикага кўра, давлат сектори директорлари орасида бор-йўғи 15 кишигина миллионли даромад олади. Хусусан, ушбу гуруҳга China Merchants Group бошқарув раиси Ли Сзянхун киради: унинг йиллик маоши 1,2 миллион юан (172,8 минг доллар)га тенг.

Жами 40 га яқин киши 800 минг юан (115 минг доллар) атрофида маош олади, уларнинг катта қисми электр таъминоти соҳасида раҳбарлик қилади.

Давлат компаниялари директоратининг ўртача бир йиллик маоши 500—700 минг юан (72—100 минг доллар)ни ташкил этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ОАВлари мамлакатдаги давлат корхоналари раҳбарларининг маошларини ошкор қилди