11:46 / 03.01.2017
8 440

АҚШда эгизаклар турли йилларда дунёга келишди

АҚШда эгизаклар турли йилларда дунёга келишди

АҚШнинг Аризона штатида эгизак ака-укалар Эверетт ва Сойер Шэй 11 дақиқалик фарқ билан, бироқ шу билан бирга улардан бири 2016 йилда маҳаллий вақт билан соат 23:50 да, иккинчиси эса 2017 йил соат 00:01да дунёга келишди. Бу антиқа воқеа ҳақида USA Today порталига таянган ҳолда Кун.уз маълум қилди.

Болаларнинг ота-оналари Брэндон ва Холли Шэйнинг айтишича, назарий жиҳатдан улар шундай бўлишини тахмин қилганлар: аёл туғруқхонага янги йил киришидан бир неча соат олдин олиб келинган. Жуфтлик 4 ва 13 ёшли қиз фарзандлари борлиги сабабли ўғил фарзанд кўрганидан хурсанд эканлигини айтди.

"Ўғил фарзандлар бўлса, яхши. Хуш келибсан оилага, тестостерон", деб ҳазиллашган болалар отаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда эгизаклар турли йилларда дунёга келишди