Туркия полициячилари Янги йил кечасида рўй берган терактга алоқадорликда гумон қилиб, қўлга олган кишилар сони 23 нафарга етган. Бу ҳақда Hurriyet'га асосланиб Кун.уз хабар берди.
Баъзи маълумотларга кўра, махсус амалиётлар давомида қўлга олинганлар орасида хориж фуқаролари бор.
Бугун Измир шаҳрида ИШИДга алоқадорликда гумонланган 5 киши қўлган олинган.
Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ раҳбари теракт ижрочиси шахси аниқлангани ҳақида маълумот тарқатди.
1 январга ўтар кечаси номаълум шахс Истанбулнинг Европадаги қисмида жойлашган Ўртакўча туманидаги тунги клубга Калашников автомати билан бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни қирғин қилди. Теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Россия, Ливан, Ливия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокаш ва Иордания фуқаролари ҳам бўлган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда