20:19 / 04.01.2017
5 795

Москвадаги аэропортларда ўнлаб рейслар бекор қилинди

Москвадаги аэропортларда ўнлаб рейслар бекор қилинди

Москва шаҳридаги Домодедово аэропортида 11 рейс кечиктирилди, 9 рейс эса бекор қилинди. Шереметьево аэропортида ҳам 11 рейс кечиктирилди ва яна 11 рейс бекор қилинди. «Яндекс. Расписания» интернет-ресурсида шу ҳақида хабар берилди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Манбага кўра, ҳозирча фақат Внуково аэропортида барча рейслар жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, рейсларнинг кечиктирилиши ва бекор қилинишига Москвадаги об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 4 январда бошланган қор ва изғирин кечга бориб сезиларли даражада кучаяди. Тунда шаҳарда 8-9 сантиметргача қор ёғиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги аэропортларда ўнлаб рейслар бекор қилинди